Эрон МАГАТЭ инспекторлари квотасини 130-150 кишига оширади, деб ёзади ТАСС агентлиги. Бу Эроннинг ядровий дастури бўйича эришилган келишув лойиҳасида кўзда тутилган.
Ҳужжатда айтилишича, Эрон МАГАТЭнинг дипломатик алоқаларга эга бўлган давлатлари вакилларига ўз ҳудудида ишлашга рухсат беради.
Илгарироқ Эрон ҳамда воситачилар олтилиги ядровий дастур бўйича келишувга эришгани хабар қилинган эди. Эрон вакиллари келишув амалга ошганини тасдиқлади. Таъкидланишича, якуний учрашув бугун бўлиб ўтади. Учрашув якунларига кўра матбуот анжумани уюштирилади.