Эронга нисбатан қурол-яроғ эмбаргоси яна 5 йил амалда бўлади. Аммо қурол етказиб бериш БМТ Хавфсизлик кенгаши назорати орқали амалга оширилиши мумкин. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эрон ядровий дастури якуни бўйича берган интервьюсида маълум қилган.

Вазирнинг таъкидлашича, Хитой ва Россия Эронга нисбатан қурол-яроғ эмбаргосини 5 йилгача тақиқланишини инкор этмаган аммо бу вақт давомида мамлакатга етказиб бериладиган қуроллар БМТ ХК кузатуви остида амалга оширилишини қўллаб-қувватлаган.

Россия ва Хитой Эронга нисбатан қўлланилган тақиқлардан дастлабкиси ҳисобланган қурол етказиб берилишини бекор қилишга ҳаракат қилишган. Ғарб давлатлари эса тақиқ 8 ёки 10 йилгача сақланишини хоҳлаган.