14 июль кунига ўтар кечаси Франция жанубидаги Марсель шаҳри яқинидаги LyonDellBasell компаниясига тегишли нефть-кимё заводида портлаш юз берди. Agence France-Presse нашрининг хабар беришича, жабрланганлар ва талофатлар ҳақида маълумот олишнинг иложи бўлмаган.

Агентлик хабарида ёзилишича, завод ҳудудида 43 минг кубометр ҳажмадаги лигроин моддаси заҳираси сақланадиган қисмларда портлаш содир бўлган.

Маҳаллий ҳокимиятдагилар ҳодиса ҳудудидан 1,5 км айланадаги масофада заҳарли моддалар тарқалиши мумкинлигидан огоҳлантиришган.