Газзаев Капеллони 1 йил олдин ишдан бўшатиш керак бўлганини айтди

Спорт 14 Июль 2015 1323

Россияда хизмат кўрсатган мураббий Валерий Газзаев италиялик мутахассис Фабио Капелло миллий терма жамоа бошқарувидан кетказилганига ўз фикрини билдира туриб, буни "ҳечдан кўра, кеч яхши" нақли билан ифодалади.

Унинг фикрича, Россия Бразилияда ўтказилган жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга кирита олмагач, янги 4 йиллик учун янги мураббий олиб келиш керак бўлган.

Газзаевнинг фикрича, Россиянинг ўзида терма жамоани бошқаришга муносиб бўлган бир талай мутахассислар мавжуд.
"1 йил олдин, Бразилия мундиалида қатнашиш умидларимиз чиппакка чиққанидан кейин раҳбарлар жимлик сақламасдан, Капеллони ишдан бўшатишлари керак эди. Натижада 1 йил вақт йўқотилди. Агар ўшанда тўғри йўл тутилганида, ҳозир вазият бошқача бўларди. Лекин, бу ҳолат давом этавермасдан, кеч бўлсаям истеъфо амалга оширилгани яхши бўлди", дейди Газзаев.

У янги бош мураббийлик учун номзодлар қаторида Олег Романцев, Юрий Сёмин, Александр Бородюк, Валерий Карпин ва Леонид Слуцкий номларини санаб ўтган.

Бироз олдинроқ Фабио Капелло ва унинг ёрдамчиси Оресте Чинквини Евро-2016 турнири саралашидаги муваффақиятсиз ўйинлардан кейин миллий жамоа билан шартномани бекор қилиш ҳақидаги келишувга имзо чеккани ҳақида хабар берилганди.

Кўпроқ янгиликлар