Google’нинг ақлли соатлари хабар алмашишни ўрганади

Технология 14 Июль 2015 1238

Google Android Wear соатлари орқали мулоқот қилиш учун бир қатор янги функцияларни ишга туширади. Бу ҳақда EnGadget портали хабар бермоқда.

Android’да ишловчи ақлли соатлар эгалари Together тизими ёрдамида хабар, фотосурат ва стикер алмашиш имкониятига эга бўлади. Фойдаланувчининг гаджетни имо-ишоралар ёрдамида бошқариш тизими ўзгаради: ҳозир экранни бир марта босиш илова ва созламалар менюсини очиб беради. Янгиланишдан сўнг бу ҳаракат об-ҳаво ва машғулот ҳақидаги маълумотларни навбатма-навбат кўриш имкониятини беради.
Шунингдек, Wi-Fi функционали кенгайтирилади.

Кўпроқ янгиликлар