MediaPark – катта ассортиментдаги маиший техника ва электроника таклиф қилинган Ўзбекистондаги биринчи савдо тармоғи.

2015 йилнинг 12 июлида Тошкент шаҳрида Mediapark савдо тармоғи очилди. Бу қишда иссиқ, ёзда салқин бўладиган 3000 дан 7000 кв метргача савдо майдонига эга усти ёпиқ ҳудуддан иборат савдо марказидир. Қайд этиш жоизки, ушбу савдо марказининг очилиши Камолиддин Ўринбоев бошчилигидаги Ёшлар симфоник оркестри ҳамда ўзбек эстрада юлдузлари иштирокида ҳақиқий байрамона тарзда ўтди.
Савдо маркази халқаро стандартларга мувофиқ қурилган бўлиб, унда харидорларга барча қулайликлар яратилган ҳамда бу ерда уларга маслаҳатчи-сотувчилар хизмат кўрсатадилар.


Бирор техника танлаётганда доимо кўпгина саволлар, гумонлар пайдо бўлади ва кўпинча бирор моделни танлаш мураккаблик туғдиради. Mediapark маслаҳатчилари жамоаси мижозлар билан ишлаш бўйича тренинглар кўринишидаги махсус тайёргарликдан ўтганлар. Хизмат кўрсатиш даражаси мижозларга хизмат кўрсатишда муҳим аҳамият касб этади. Mediapark марказининг барча сотувчилари Сизга зарур техникани танлашда бажонидил ёрдам кўрсатишади, маҳсулотнинг техник характеристикалари ҳақида батафсил маълумот беришади ва сизни қизиқтираётган саволларга бекаму-кўст жавоб беришади.


Янги савдо марказининг очилиши ўзига катта сондаги одамларнинг эътиборини тортди. Марказга ташриф буюрган илк ташриф буюрувчиларнинг айтишларича, Тошкенти азимда катта танловдаги маиший техникага эга шундай замонавий гипермаркетнинг очилиши фахр ва қувонч ҳиссини уйғотади.
Хасан Убайдуллаев, Mediapark’га ташриф буюрганлардан бири: «Ўзбекистон – бу катта сайёҳлик имкониятларига эга давлат. Хорижий сайёҳ ушбу савдо марказида ўзини жуда қулай ва шинам сезади. Албатта, бу нафақат сайёҳларга, балки бутун Ўзбекистон аҳолисига тегишли. Иссиқ ёки совуқ кунда бирор нарса харид қилиш истаги йўқолади. MediaPark’да эса харидни амалга ошириш учун, мўътадил ҳарорат ва юмшоқ курсиларга эга дам олиш ҳудудигача барча қулайликлар яратилган. Mediapark нинг яна бир афзалликларидан бири унинг ўзининг сервис-марказига эгалиги, кафолатли хизмат кўрсатиш, дастурий таъминотни ўрнатиш ва созлаб бериш ҳисобланади. Сервис-марказида ягона алоқа маркази жойлашган. Гипермаркет менда истеъмолчилар учун барча қулайликлар яратилган деган таассурот қолдирди”..


Динора Усмонова, Mediapark маслаҳатчиси-сотувчи: “MediaPark ассортиментида 5 мингдан кўпроқ турдаги хорижий ва маҳаллий маиший техника брендлари таклиф қилинган. Сифатли хизмат кўрсатиш учун биз махсус ўқитиш курсидан ўтдик. Биз учун ташкил этилган тренинглар ишимизнинг зарурий ташкил этувчиси ҳисобланади. Бундай ўқитиш ўз ишингизга ўзгача нуқтаи назар билан қарашга ва малакангиз даражасини оширишга имкон беради.
Бугунда савдо соҳасидаги талаблар борган сари ошиб бормоқда ва янги стандартларга мос келиш учун мунтазам билим олиш ва тажриба орттириш зарур бўлади. Бизнинг асосий вазифамиз мижозларга маҳсулотларнинг техник кўрсаткичлари ҳақида маълумот бериш, улар билан тил топишиш ва уларга юқори даражадаги хизмат кўрсатишдан иборат. Биз Mediapark мижозлари учун максимал даражада ёрдамимиз тегиши учун қўлимиздан келган барча ишни қилишга тайёрмиз”.

Mediapark Philips, Samsung, LG, Kenwood, Indesit, Tefal, Braun, Artel каби етакчи электроника ишлаб чиқарувчи компанияларнинг расмий ҳамкори ҳисобланади ва савдо соҳасидаги халқаро стандартларга мувофиқ иш олиб боради. 

Лойиҳанинг стратегияси мижозларга юқори даражадаги хизмат кўрсатишга асосланган бўлиб, у нафақат кенг ассортимент ва ҳамёнбоп нархларни, балки малакали маслаҳатчиларнинг ёрдамини ҳам назарда тутади.
Яқин келажакда лойиҳа Ўзбекистоннинг барча вилоятларида электроника ва маиший техника сотиш бўйича чакана дўконлар тармоғи сифатида ривожлантирилади.