Мексикада наркобароннинг қочиб кетиши юзасидан қамоқнинг 49 ходими қўлга олинди

Жамият 14 Июль 2015 4344

Мексикада Эль Чапо (Пакана) номи билан машҳур наркобарон Хоакин Гусман қочиб кетган қамоқнинг 49 ходими қўлга олинди. Бу ҳақда El Nuevo Herald нашри ёзмоқда.
Қўлга олинганлар ичида қамоқ директори Валентин Карденас Лерма, қўриқлаш бўлими ва маъмурият вакиллари бор. Улар Эль Чапонинг қочишига ёрдам беришда айбланмоқда.
Ички ишлар вазири Мигель Анхель Осорио Чонг воқеани тафтиш қилиш ишига раҳбарлик қилиш учун президент билан йўл олган Франция турнесини бекор қилди.
Қўлга олинганлар сони тез суръатларда ўсмоқда. 12 июль куни 18 киши ҳибс қилинган бўлса, 13 июль куни уларнинг сони 31 кишига етди. Айни пайтда 49 киши назорат остига олинган.
Эль Чапо 12 июль куни 10 м чуқурликда қазилган туннель орқали Альтиплано қамоғидан қочиб кетди. Туннелнинг узунлиги 1.5 км ни ташкил қилган. Тахмин қилинишича, жиноятчи бир гуруҳ ходимларни сотиб олган, бир гуруҳининг эса оиласига таҳдид қилган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар