Жорий йилда Microsoft Lumia смартфонлари қатори Windows 10 Mobile операцион тизимида ишловчи узоқ кутилган Lumia 940 ва Lumia 940 XL флагман моделлари билан тўлдирилиши кутилмоқда. Бу смартфонлар одатдагидек металл корпусларда ишлаб чиқарилмайди. Ишлаб чиқаручи металл ўрнига поликарбонатдан фойдаланади, бироқ бу янги қурилмалар Android ва iOS платформаларидаги рақобатчилариникидан арзонроқ бўлади, деганини билдирмайди. Аксинча, Lumia 940 ва Lumia 940 XL смартфонлари Samsung Galaxy S6 ва Apple iPhone 6 дан қимматроқ бўлиши айтилмоқда.

Ушбу қурилмаларнинг қимматлиги авваламбор уларда кўзнинг рангдор пардаси сканери ва 20 Мп ли учта вспишкага эга PureView илғор орқа камеранинг қўлланиши билан тушунтирилмоқда. Сканер фойдаланувчини идентификация қилиш учун анъанавий бармоқ излари сенсори ўрнига хизмат қилади.

Иккала моделдаги асосий фарқлар уларнинг дисплейларининг ўлчами ва кўрсатиш қобилияти ҳамда чипларидаги фарқдан иборат: Lumia 940 да дисплей 5,2 дюйм ўлчамга ва 1920 × 1080 пиксель кўрсатиш қобилиятига эга ҳамда Qualcomm Snapdragon 808 процессори қўлланган, Lumia 940 XL дисплейи эса 5,7 дюйм ўлчамга ва 2560 × 1440 пиксель кўрсатиш қобилиятига эга ҳамда унда Qualcomm Snapdragon 810 процессори ўрнатилади. Қолган жиҳатлар бўйича смартфонлар бир хил кўрсаткичлар: 3 Гб тезкор хотира, 32 Гб доимий хотира ва microSD слотига эга. Маълум қилинишича, қурилмалар Continuum функцияси – ташқи мониторга уланиш учун махсус адаптерни қўллаб-қувватлайди ва улар 2016 йилнинг бошида 100 доллар нархда сотувга чиқарилиши режалаштирилмоқда. Смартфонларнинг ўзи эса ноябрдан сотувга чиқарилиши айтилмоқда.