NASA агентлигига тегишли “Янги уфқлар” космик аппарати Плутонга уюштирилган тарихдаги биринчи саёҳатни якунламоқда. Саёҳат 9.5 йил муқаддам бошланган эди. Агентликнинг хабар қилишича, бугун маҳаллий вақт билан 07:49да унинг Плутон билан максимал яқинлашуви кузатилади – зонд митти сайёрадан 12.5 минг км узоқликдан учиб ўтади.
Аппаратнинг тезлиги 14 км/секундни ташкил қилади. 453 кг вазнга эга аппарат ҳаракатни тўғирловчи двигателга эга. Лекин у ёқилғи захирасига эга эмас, шу боис тўхтаб, Плутон орбитасига кира олмайди. Сайёра ёнидан учиб ўтиб, зонд Қуёш тизими чегараси томон парвозини давом эттиради.