«New Horizons» космик аппарати Плутонга яқинлашиб, сурат олишни бошлади

Жаҳон 14 Июль 2015 3290

NASA агентлигига тегишли «Янги уфқлар» («New Horizons») космик аппарати Плутонга янада яқинлашди.

Агентликнинг хабар қилишича, бугун Тошкент вақти билан 16:50да объектнинг Плутон билан максимал яқинлашуви кузатилди – зонд митти сайёрадан 13 116 км узоқликдан учиб ўтди ва Плутон экваторини белгилашга муваффақ бўлган.

«Янги уфқлар» («New Horizons») зондининг қиймати 700 млн. долларга баҳоланган бўлиб, у 2006 йилда Плутонни ўрганиш учун йўлга чиқарилганди.

Маълумот учун, Плутон – қуёш системасидаги энг узоқ жойлашган сайёра бўлиб, 1930 йилда Клайд Томбо томонидан кашф қилинган. Аппаратнинг тезлиги 16 км/секундни ташкил қилади. 453 кг вазнга эга аппарат ҳаракатни тўғриловчи двигателга эга. Лекин у ёқилғи захирасига эга эмас, шу боис тўхтаб, Плутон орбитасига кира олмайди. Сайёра ёнидан учиб ўтиб, зонд Қуёш тизими чегараси томон парвозини давом эттиради.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33340 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13201 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 87841 Ўзбекистон
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:27 6 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 275 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 372 Спорт
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1483 Жаҳон
Барселонадаги теракт қурбонлари ҳақида илк маълумотлар
21:50 2667 Жаҳон
Солиқ тўламасдан қарздор бўлиб юрган санъаткорлар рўйхати эълон қилинди
21:40 11195 Маданият
Кўпроқ янгиликлар