13 июлда Нурсултон Назарбоев Остонада бўлиб ўтадиган “ЭКСПО-2017” халқаро кўргазмасига тайёргарлик масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Назарбоев йиғилишда кўргазма объектларининг қурилиши тасдиқланган жадвал бўйича кетаётгани ва 2016 йилнинг август-сентябрь ойларига якунланишини маълум қилди.

Қозоғистон президенти кўргазмага ташриф буюрувчиларнинг дам олишларини ташкил этиш алоҳида аҳамият талаб қилиши, сермазмун маданий дастурнинг ишлаб чиқилиши кераклигини таъкидлаб ўтди.

Назарбоев авиа- ва темир йўл чипталари нархига ЭКСПОга бепул ташрифни қўшишни буюрди. Шунингдек, кўргазмани тарғибот қилиш учун сайёҳлик жамоатчилиги билан ишларнинг фаоллаштирилиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Қозоғистон президенти кўргазмадан олинадиган даромад хусусида ҳам тўхталиб ўтди. Назарбоевнинг айтишича, эълон қилинган қайд қилиш ҳужжатига кўра, ҳомийлик, чипталар сотилиши, овқатланишни ташкил этиш, хизматлар кўрсатишдан 330 млн евро фойда олиш кутилмоқда.

Қозоғистон президенти жаҳон компанияларининг кўргазмага жалб қилиниши унинг нуфузига ижобий таъсир кўрсатиб, мамлакатга инвестициялар жалб қилишини таъкидлаб ўтди.

Назарбоев хавфсизликни таъминлаш масаласи борасида ҳозирда дунёда содир бўлаётган ҳодисалар барча оммавий тадбирларда террорчилик хавфининг тобора долзарб муаммога айлантираётганини таъкидлаб ўтди.
Назарбоев мамлакат ҳуқуқ-тартибот муассасалари ҳозирданоқ бу тадбирга тайёргарлик кўришни бошлашлари, тегишли режаларга эга бўлишлари, барча куч блокининг биргаликда мувофиқлаштирилган иши зарурлигини таъкидлаб ўтди ҳамда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик қўмитаси, “Сирбар” ташқи разведка хизматига кўргазмага тайёргарлик кўришнинг барча босқичларида хавфсизликни таъминлаш бўйича мукаммал чора-тадбирлар қабул қилиш вазифасини юклади.

Назарбоев кўнгиллиларни сифатли тайёрлаш зарурлигига, кўргазмага тайёргарлик кўришда иштирок этаётганларнинг биргаликда ва самарали ишлаши муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

Нурсултан Назарбоев ўз ечимини топиши керак бўлган бир қатор муаммоларга эътиборни қаратди. Хусусан, техник характердаги муаммолар: муаммоларнинг ҳал қилинишининг чўзилиши, ишнинг суст ташкил этилгани, ҳамжиҳатликнинг йўқлиги; кўргазма ҳудудидаги ер майдонларидан нооқилона фойдаланилаётганлиги, объектлар қурилиши нархларининг ошиб юборилиши ва оқибатда маблағларнинг ўғирланиши каби муаммоларни қайд этиб ўтди.

Қозоғистон президенти кўргазма учун қурилаётган савдо-кўнгилочар мажмуасини “Жибек Жолы” (“Ипак йўли”) деб аташни таклиф қилди.