Обама: Эронга билдирилаётган бошқа эътирозлар ҳақида унутмаслик керак

Жаҳон 14 Июль 2015 2389

АҚШ президенти Барак Обама Эрон ядровий дастури бўйича эришилган келишув Теҳрон билан боғлиқ барча масалаларни ҳал қилмаслигини айтди.

“Биз Яқин Шарқдаги ҳамкорларимиз, шу жумладан Исроил ва Форс кўрфази давлатларининг Эрон томонидан террорчилик ва минтақадаги барқарорсизликнинг қўллаб-қувватланиши борасида билдираётган хавотирланишларига қўшиламиз”, деб айтди Обама.

Обаманинг айтишича, АҚШ Эронга нисбатан инсон ҳуқуқлари бузилиши ва баллистик ракеталар ишлаб чиқиш билан боғлиқ бўлган санкцияларни сақлаб қолади. Обама ўз маъмуриятининг Исроил хавфсизлиги учун курашдаги ҳаракатларини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.

Кўпроқ янгиликлар