Ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон ҳудудида 308 та ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ маълум қилди
Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 7 нафар фуқаролар тан жароҳатлари олишган. Ушбу ёнғинларда 710 млн. сўмдан ортиқ қурилиш материаллари ва 552 млн. сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган. 
Андижон вилояти Олтинкўл туманида яшовчи А.Набиевнинг уйида электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлди. Натижада уйнинг 45 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. 
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро Ф.Баҳодировнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 80 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ва ҳовлисида турган «Лаccети» русумли енгил автомобили ёниб зарарланган. 
Ушбу ҳолатлар бепарволик ва эътиборсизлик туфайли содир бўлмоқда. Бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун ёнғин хавфсизлиги талабларини ёддан чиқарманг. Газ ва электр жиҳозлардан тўғри фойдаланинг, очиқ оловдан фойдаланишда эътиборсиз ва бепарво бўлманг!