Ўзбекистон яқин икки йил ичида 7 нефть-газ корхоналарининг 51 фоиз акцияларини хорижий инвесторларга реализация қилади. Бу Ўзбекистон президентининг 2015 йил 8 апрелида имзоланган “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улушини ва аҳамиятини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.

Хорижий инвесторларга ўтказиладиган ишлаб чиқаришлар рўйхатидан “Андижон тажриба-синов заводи” (Андижон вилояти), “Бухоро таъмирлаш механика заводи”, “Бухоро нефтгазавтонақл” ва “Ўзпарқурилиш” (Бухоро вилояти), “Қашқадарё нефтгазгазсаноатқурилиш” ва “Қашқадарё нефтгазқурилиш ва таъмирлаш” (Қашқадарё вилояти), “Сарбоннефтгаз” АЖ (Тошкент) ўрин олди.

Таъкидланишича, хорижий инвесторларга юқорида корхоналар устав капиталидаги давлат улушининг реализация қилиниши ишлаб чиқариш модернизацияси ва технологик янгиланишини, ички ва ташқи бозорда рақобатбардош маҳсулотнинг ишлаб чиқарилишига ёрдам беради.