Ўзбекистон ва Жанубий Корея иқлим ўзгаришлари тадқиқотлари борасида ҳамкорлик қилмоқда

Ўзбекистон 14 Июль 2015 1896

Корея метереология хизмати раҳбари ўринбосари Жонг Хонг Санг Ўзбекистонга ташриф буюриб, иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро экспертлар гуруҳи доирасидаги ҳамкорлик истиқболларини ўзбекистонлик ҳамкасблари билан муҳокама қилди.
Ташриф давомида Хонг Санг Ўзбекистон ҳукумати қошидаги гидрометереология хизмати маркази вакиллари билан учрашув ўтказди. “Жаҳон” ахборот агентлигига берган интервьюсида у иқлим ўзгаришлари борасидаги тадқиқотларда ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилганини ва бу ҳамкорликнинг истиқболлари яхши эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
“Ўзбекистонга иккинчи бор ташриф буюришим. Биринчи келганимдаёқ ушбу қуёшли ўлка гўзаллигидан таъсирланган эдим. Бой ўтмишингиз ҳам диққатимни тортади. Ҳар келганимда ўзим учун янги саҳифа очгандай бўламан. Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар кўп соҳаларда мустаҳкамланиб бормоқда. Хусусан, ўтган йили Ўзбекистонга бизнинг президентимиз Пак Кин Хе ташриф буюрди. Яқиндагина Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Жанубий Кореяга сафар уюштирди. Ҳамкорлигимиз айниқса иқтисодиёт, таълим, маданият сингари соҳаларда самарали ривожланмоқда”, – деди Хонг Санг агентлик мухбири билан суҳбат чоғида.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4782 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5654 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21123 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49948 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5799 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3693 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 6166 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3241 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 5096 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4759 Технология
Кўпроқ янгиликлар