Ўзбекистонда барча маиший техника энергия самарадорликка текширилади

Технология 14 Июль 2015 2591

Ўзбекистон ҳукумати ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархини камайтириш, четдан олиб кирилаётган ва сотилаётган маиший электр асбоблар ҳамда қурилаётган бино ва иншоотларнинг электр самарадорлигини таъминлаш мақсадида электр асбоблар ва биноларни мажбурий энергетик маркировкалаш ва сертификатлаш тизимини жорий қилиш ҳақида қарор қабул қилди.

Қарорга кўра, 2016 йилнинг 1 январидан Ўзбекистонда мамлакат ҳудудига олиб кирилаётган ва сотилаётган маиший электр асбобларнинг техник ҳужжатларида, маркировкаси ва этикеткаларида мажбурий тартибда тегишли энергия самарадорлик синфи ҳақидаги маълумотни кўрсатиш талаби киритилмоқда.

Маиший техника ва электроникани энергия самарадорлик синфини белгилаш учун “А”, “В”, “С”, “D”, “Е”, “F”, “G” белгилашлар киритилмоқда. Бунда “А” синф энг юқори энергия самарадорликка эга ва мос равишда “G” энг кам энергия самарадорликка эга маиший электр асбобларини белгилаш учун ишлатилади. Энергия самарадорликнинг “А+”, “А++” ва ундан юқорироқ қўшимча синфлари “А” синфи учун белгиланган даражадан анча кўпроқ энергия самарадорликка эга маиший электр асбобларни белгилаш учун қўлланади.

Бундан ташқари, ҳужжатлари, маркировкаси ва этикеткаларида энергия самарадорлик ҳақида маълумот берилмаган маиший техника ва электроникани 2016 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва 2016 йилнинг 1 июлидан сотиш тақиқланади. Шунингдек, ҳукумат қарори билан босқичма-босқич тартибда – 2017 йил 1 январдан “G” синфдаги энергия самарадорликка, 2018 йил 1 январдан – “F”, 2019 йил 1 январдан “Е” синфдаги энергия самарадорликка эга маиший электр асбобларнинг олиб кирилиши ва сотилишига тақиқлов киритилади.

Бу талаблар кондиционерлар, музлатгичлар, идиш ювиш, кир ювиш ва кирхона машиналари, электр сув иситгичлар, ҳавони иситиш ва тупроқни иситиш электр қурилмалари, микротўлқинли печлар, электр плиталар, қайнатиш юзалари, мониторлар, телевизорлар, қиздириш лампаларига нисбатан қўлланади.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47796 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7810 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18919 Ўзбекистон
Тошкентда Осиё-Океания кураш конфедерациясининг 1-конгресси бўлиб ўтади
19:45 12 Спорт
Фавқулодда вазиятлар ҳақида хабар бериш тизими модернизация қилинади
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
19:30 212 Жамият
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:15 1078 Жаҳон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:00 1891 Жамият
Кўпроқ янгиликлар