Ўзбекистонда шайх Занги ота ҳақида янги китоб чоп этилди

Маданият 14 Июль 2015 6702

2015 йилда “Шарқ” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан сўфийлик тариқатининг йирик намояндаларидан бири шайх Занги отага бағишланган муаллиф Акмал Саидовнинг “Ҳазрат Занги ота” деб номланган китоби чоп этилди.

Ўзбек тилида чоп этилган ушбу нашр кириш сўзи, тўрт боб, хулоса қисми, олтита тилдаги тақриздан иборат.

Китобга берилган тақризда айтилишича, ушбу китобда гап сўфийликнинг йирик намояндаларидан бири, буюк авлиё, шайх Мавлон Занги ота (Ойхўжа ибн Тошхўжа) ҳақида кетади. Туркистонлик буюк авлиё, катта ҳурматга сазовор бўлган Занги ота Хўжа Аҳмад Яссавийнинг устози – Асрлон бобонинг эвараси бўлган.

Китобда Занги отанинг ҳаёти, хусусан исми, келиб чиқиши, рафиқаси, сулоласи, туғилган ва вафот этган кунлари, она юрти, амалга оширган саёҳлатлари ва изланишлари, устозлари ва шогирдлари, унинг Яссавийлик тариқатида тутган ўрни, мақбараси ва зиёратгоҳи ҳақида қисқача маълумотлар берилган.

Занги ота мажмуаси – ноёб тарихий-архитектура, маданий-маънавий мажмуа бўлиб, нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Марказий Осиёда ҳам кўп зиёрат қилинадиган қадамжо ҳисобланади. Китобда бу мажмуа Амир Темур томонидан барпо этилгани, темурийлар авлоди бўлган олим ва подшоҳ Мирзо Улуғбек томонидан қайта таъмирлангани ҳамда мустақиллик йилларида бу қадамжода амалга оширилган ободонлаштириш ишлари ҳақида маълумотлар келтирилган.

Китобда Занги ота фаолияти ва маънавий таълимотлари мисолида сўфийлик ҳақида кўпгина қизиқ маълумотлар баён этилган. Китобда, шунингдек, Занги отанинг кароматлари, шахсий фазилатлари, у ҳақидаги шеърлар ва афсоналар, унинг Шарқ ва Ғарбдаги меросининг ўрганилишига мисоллар берилган.

Китоб Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, ҳуқуқшунослик фанлари доктори, профессор Акмал Саидов томонидан ёзилган.

Китобга Ўзбекистон мусулмонлар бошқармаси раиси, муфтий Усмонхон Алимов масъул муҳаррирлик қилган.

Илмий-оммабоп услубда ёзилган ушбу китоб сўфийлик тарихи билан қизиқувчилар ва кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47652 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7749 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18886 Ўзбекистон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:13 715 Жаҳон
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:07 1334 Жамият
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 822 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 758 Спорт
Кўпроқ янгиликлар