14 июль куни "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси хонанда Лоланинг лицензияси тўхтилганини маълум қилди.

"Хонанда Юлдашева Лола Равшанбековна томонидан Лицензия битимида назарда тутилган талаб ва шартлар бузилганлиги сабабли, хонанда номига берилган лицензиянинг амал қилиш муддати “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24 моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сон Қарорининг 1-иловаси 35-бандига асосан, 2015 йил 14 июлдан тугатилганлигини маълум қилади", дейилади Ўзбекнаво бирлашмаси матбуот хизмати хабарида.