Фарғона вилоятида Ўзбекистон либерал демократик партияси томонидан амалга оширилаётган “Оилавий тадбиркорликдан мустаҳкам оилага” дастури реализацияси доирасида ўқув семинари ўтказилди. Унда ўз бизнес режаларига эга 45 тадбиркор аёл иштирок этди.

Тадбирда таъкидланишича, шу пайтгача ўтказилган семинарларда 9 минг аёл иштирок этди. Тижорий банклар 350 бизнес лойиҳага умумий миқдорда 3 млрд сўмлик кредитлар ажратди. 2015 йили лойиҳанинг фаол иштирокчиларига 1 млрд сўм ажратиш кўзда тутилган.

Семинар чоғида мутахассислар иштирокчилари оилавий бизнеснинг ҳуқуқий ва ташкилий асослари ҳақида гапириб беришди. Бундан ташқари, олинган кредитлардан самарали фойдаланиш, ҳужжат ишларини юритиш борасида маълумот бериб ўтилди.

Тадбир давомида бизнес лойиҳаларининг тақдимоти ўтказилди.

Шунингдек, ўз бизнесини йўлга қўйган аёллар ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Қува вилоятидаги “Зиёнур экспресс” корхонаси раҳбари Дилором Салимова шулар жумласидандир. У “Микрокредитбанк” филиалидан 30 мдн сўм кредит олиб, нон пиширувчи цех тайёрлади ва 7 коллеж битирувчисини ишга олди. Кейинчалик унинг бизнеси янада кенгайиб борди.

Шунингдек, тикувчилик соҳасида ўз бизнесига эга Дилафруз Умрзоқова иккинчи марта лойиҳада иштирок этди. Танлов якунларига кўра у “Микрокредитбанк”нинг 25 млн сўмлик имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификати билан тақдирланди.

Семинар якунида 30 нафар энг бизнес лойиҳа муаллифларига имтиёзли кредитлар олиш учун сертификатлар топширилди.