“Барселона” ҳужумчиси Педро “Челси” бош мураббийи Жозе Моуринью билан лондонликлар сафига ўтиши ҳақида гаплашгани борасидаги гапларни инкор этди.

“Мен Моуринью билан гаплашмадим. Бу “Барселона”га нисбатан ҳурматсизлик бўлар эди. Бироқ менда баъзи-бир таклифлар бор. Бу мураккаб вазият. Кўпроқ ўйнашни истайсан, бироқ вазият борган сари оғирлашиб бормоқда.

Мен “Барселона” учун ўйнашни орзу қилардим ва орзуимга эришиб, клуб билан кўплаб унвонларни қўлга киритдим. Бироқ футболчида катта мақсадлар – кўпроқ ўйнаш, кўпроқ ғалабаларга эришиш истаги бўлиши керак. Кўрамиз, келгусида нима бўлади”, деб айтди Педро.