Порошенко Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари бош қўмондонини лавозимидан бўшатди

Жаҳон 14 Июль 2015 2879

Украина президенти Пётр Порошенко Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари бош қўмондони Юрий Байдакни ўз лавозимидан бўшатди, деб хабар бермоқда “Интерфакс” ахборот агентлиги.

Байдакни соғлиғи туфайли ҳарбий хизматдан захирага чиқариш ҳақидаги фармон ҳам берилган.

Афғонистон фахрийси Юрий Байдак Украина Ҳарбий-ҳаво кучларини 2012 йилдан бери бошқариб келаётган эди.

Июнь ойида Порошенко Байдакни люстрация ҳақидаги қонунга кўра лавозимидан озод этишга буйруқ берган эди.

 

Кўпроқ янгиликлар