Путин Эрон бўйича келишувни қўллаб-қувватлади

Жаҳон 14 Июль 2015 2774

Россия президенти Владимир Путин Россия Венада Эрон ядровий дастури бўйича эришилган келишувни қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Бу ҳақдаги хабарнома Кремлнинг расмий сайтида эълон қилинди.
Илгарироқ Эрон ҳамда воситачилар олтилиги ядровий дастур бўйича келишувга эришгани хабар қилинган эди. Эрон вакиллари келишув амалга ошганини тасдиқлади. Якуний учрашув бугун бўлиб ўтади. Учрашув якунларига кўра матбуот анжумани уюштирилади.
“Россия бугун Венада Эрон ядровий дастури атрофидаги вазиятни барқарорлаштириш борасида эришилган келишувни ҳамда Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган қўшма ҳаракат режасини қўллаб-қувватлайди. Ишончимиз комилки, бугун дунё енгил тин олди”, – дейилади Путиннинг баёнотида.
Унинг фикрича, музокара иштирокчилари барқарорлик фойдасига танловни амалга оширди:
“Эрон ядровий дастурини, уран бойитишни МАГАТЭ назорати таъминланган тақдирда ривожлантириш имкониятига эга бўлди. Теҳронга нисбатан жорий қилинган санкциялар бекор қилинди. Биз узоқ вақт шу ишни амалга оширишга чақириб келдик. Бу Россиянинг Эрон билан тинч атом бўйича кенг миқёсли лойиҳаларини амалга ошириш нуқтаи назаридан ҳам муҳимдир”.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 19271 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48787 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22457 Ўзбекистон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1153 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар