Украина Ташқи ишлар вазири Павел Климкин Россия президенти Владимир Путиннинг расми туширилган футболка кийиб олган Украинанинг Туркиядаги фахрий консули Левент Ойдиннинг ваколати тугатилганини маълум қилди.

13 июль куни Украина ОАВлари Украинанинг Анталиядаги фахрий консули Ойдин 7 июлда “Антaлияcпop” клуби билан уч йиллик шартнома тузган футболчи Сaмюэль Этo'Онинг тақдимотига Путиннинг расми ва “Мулойимлик – бизга хос” деган ёзув туширилган футболкада келганини маълум қилган эди.

“Левент Ойдин кўпчилик украиналик фуқароларга ёрдам берган, бироқ ахлоқ масаласи мавжуд. Мен Ойдиннинг ваколатларини тугатишга қарор қилдим”, деб ёзди Климкин.