Қаршининг "Севинч" жамоаси ички чемпионатда биринчи даврадан кейин яққол пешқадам бўлиб турибди

Спорт 14 Июль 2015 895

Ўзбекистон аёллар футболи бўйича ички чемпионатнинг биринчи давраси якунланди.

Биринчи даврадан кейин пешқадам жамоалар яққол ажралиб туришибди. Жадвалда биринчи ва тўртинчи ўрин эгалари орасида 12 очколик фарқ мавжуд.

Биринчи ўринда одатдагидек Қаршининг "Севинч" жамоаси жойлашган. Ўзбекистоннинг 11 карра чемпионлари бу йилги мавсумда ҳали бирорта ҳам ўйинда мағлуб бўлишмади. Владислав Хан бошқарувидаги жамоа 11та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган ва бу ўйинларда рақиблар дарвозасини 56 марта ишғол этиб, ўз дарвозаларидан 6та гол ўтказиб юборишган ҳамда 33 очко билан яққол пешқадамга айланишган.

Турнир жадвалининг иккинчи ўрнида эса 11 турда 28 очко тўплаган "Металлург" жойлашган. Шерали Бобоқулов шогирдлари 11 ўйинда 9 ғалаба, 1 мағлубият ва бир дуранг қайд этишган. Тўплар нисбати эса 63:7 кўринишида. Бу жамоанинг асосий ҳужумчиси 34 ёшли Наргиза Абдурасулова рақиблар дарвозаларига урилган 63та голдан 43тасига муаллифлик қилган.

Учинчи ўринда эса "Бунёдкор" қизлар жамоаси кетмоқда. Улар 24 очко жамғарган ҳолда "Андижанка" (21 очко) жамоасидан ўзиб кетишган.

"Хоразмнинг "Тўмарис" жамоасининг аҳволи жуда оғир. Бу жамоа барча ўйинларда мағлуб бўлишди. Бундай ҳодиса 5 йилдан бери кузатилмаганди", дейди Аёллар футболи уюшмаси бош мутахассиси Алишер Файзиев.

Иккинчи давра баҳслари 3 август кунида бошланади.

 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22648 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24744 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12756 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54036 Жамият
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:31 845 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1121 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 981 Жамият
Қирғизистонга қарши ўйинга мухлислар киритилмаслигига расман изоҳ берилди
19:14 2525 Спорт
Кўпроқ янгиликлар