Қозоғистоннинг Aкмола вилоятида содир бўлган автоҳалокат натижасида икки нафар фуқаро ҳалока бўлди. Яна икки нафари маҳаллий шифохоналардан бирига ётқизилди. Бу ҳақда «Новости-Казахстан» агентлиги маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари берган маълумотларга таяниб хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, воқеа «Астана-Ерейментау-Шидерты» трассасида содир бўлган. « Toyota Camry» русумли автомобилни бошқарган 34 ёшли Ўзбекистон фуқароси қарама-қарши йўлга чиққан ва бошқарувни йўқотган. натижада 1974 ва 1978 йилларда туғилган икки нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган.

Машина ҳайдовчиси ва 24 ёшли йўловчи шифохонага ётқизилган. Яна бир йўловчи эса ҳозирда ўз уйида амбулаторлик кўмагини олмоқда. Мазкур воқеа юзасидан Қозоғистон жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича жиноий иш очилган.

Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.