Эроннинг ядровий дастури бўйича келишувга эрилиши муносабати билан Россия АҚШнинг Европада аксилракета мудофаа тизимини яратиш борасидаги режаларининг бекор қилинишини кутмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг баёнотига таянган ҳолда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
Лавров журналистлар билан мулоқот чоғида АҚШ президенти Барак Обама 2009 йили Прагадаги чиқишида Эрон ядровий дастури бўйича келишувга эришилган тақдирда Европада бундай тизим яратишга эҳтиёж қолмаслигини айтганини эслатиб ўтди.
Унинг фикрича, Россия дипломатлари бу фактга америкалик ҳамкасбларининг диққатини тортди ва энди уларнинг жавобини кутмоқда.