Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ИИБ навбатчилик қисмига Иштихон туманида яшовчи фуқародан “Lacetti” русумли автомобили номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилгани ҳақида хабар келиб тушган
Ички ишлар органлари ходимларининг аниқлашларича, ариза муаллифи ўз автомашинасини Баландчордана қишлоғи ҳудудида қаровсиз қолдирганлиги оқибатида олиб қочиб кетилганлиги маълум бўлган.
Тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида автомашина Каттақўрғон-Нарпай йўналишининг 89-км.да бетон тўсиққа урилган ҳолда топилган. Жиноятни шу туманда истиқомат қилувчи 52 ёшли фуқаро маст ҳолатда содир этганлиги маълум бўлди. 
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.