Сноуден ҳақидаги ҳужжатли фильм Россияда кассабоплик рекордини ўрнатди

Жаҳон 14 Июль 2015 4490

“CITIZENFOUR. Сноуден ҳақида ҳақиқат” ҳужжатли триллери Россия кинотеатрларидаги намойишларининг 4 куни давомида ноижровий фильмлар орасида 2015 йилнинг энг кассабоп фильми бўлди. Бу ҳақда ВГТРК матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фильм 3 млн рублдан кўпроқ касса йиғди ва кассабоплик бўйича «Диор ва мен», «Эверест. Мумкин бўлмаган нарсага эришиб 3D» каби ҳужжатли фильмлардан ўзиб кетди. Ушбу фильм охирги 10 йил ичида сиёсий документалистикада энг яхши стартни намойиш қилди.

Қайд этилишича, янги тарихда Россияда ёзда ҳали ҳеч қайси бир ҳужжатли фильм бунчалик муваффақиятли бошланмаган.

Ушбу ҳужжатли фильм бутун дунёга АҚШ ҳукуматининг ўз фуқаролари, бошқа давлатлар фуқаролари ва раҳбарлари орқасидан ялпи кузатув олиб борганини ошкор қилган, АҚШ махсус хизматларининг собиқ ходими Эдвард Сноуден ҳақида бўлиб, Сноуден фильм ижодкорлари билан махфий тарзда Гонконгда учрашган.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71662 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37279 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21592 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81365 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61958 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1185 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 835 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 769 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 348 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 661 Маданият
Кўпроқ янгиликлар