Собиқ ўзбекистонлик ноёб катерни қуриб битказишда Путиндан ёрдам кутмоқда

Жамият 14 Июль 2015 24357

Собиқ ўзбекистонлик Владимир Володин Россия президенти Владимир Путин унга ўзи ихтиро қилган “Глиссада” деб номланувчи ноёб катерни қуриб битказишда ёрдам беришига умид билдирмоқда.

“Брянск Today” нашрининг маълумотларига кўра, собиқ тошкентлик Владимир Путинга унга ярим миллион рубль турадиган ушбу катер лойиҳасини амалга оширишда кўмак беришини сўраб мактуб йўллаган.

“Десна дарёси бўйлаб эски баржадан қурилган “судралиб юрувчи” “Цесна” шаҳарликларнинг талабига жавоб бермайди. Гапларга қараганда, бу баржада бундай секин сафар учун чипта 1000 рублни ташкил қилади. “Глиссада”да эса бир соатлик сафар учун ҳақ катталар учун 300 рубль, болалар учун 150 рубль қилиб белгиланган. Ўйлашимча, тезликни яхши кўрадиганлар учун бу мақбул ҳақ ҳисобланади”, деб айтмоқда 70 ёшлик ихтирочи.

Кўпроқ янгиликлар