Сурия президенти Башар Асад Эрон Ислом республикасининг олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хаманеини ва мамлакат президенти Хасан Руҳонийни Вена шаҳрида Эрон ядровий дастури бўйича эришилган келишув муносабати билан табриклади. Бу ҳақда SANA агентлиги хабар берган.

Башар Асад бу сиёсатчиларга телеграм орқали табрик юборган.

Илгарироқ Эрон ҳамда воситачилар олтилиги ядровий дастур бўйича келишувга эришгани хабар қилинган эди.

Эрон вакиллари келишув амалга ошганини тасдиқлади. Якуний учрашув бугун бўлиб ўтади. Учрашув якунларига кўра матбуот анжумани уюштирилади.