Уч номаълум шахс Тошкент шаҳар Бектемир туманида яшовчи фуқаронинг уйига бостириб кириб, уй эгасини пичоқ билан қўрқитиб, тан жароҳати этказиб, 80 минг сўм пули, «Nokia» мобил телефони ва уй хужжатларини олиб, воқеа жойидан яширинган. 
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи 22 ёшли йигит ва Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида яшовчи 21 ва 19 ёшли аёллар содир этганлиги аниқланиб, гумонланувчилар "иссиқ изида" қўлга олинди
Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.