Тошкентда Хитойда ишлаб чиқарилган сайёҳлик автобуслари тақдимоти бўлиб ўтди

Ўзбекистон 14 Июль 2015 3590

Ўзбекистонда сайёҳлик соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатига катта эътибор қаратилмоқда. Бу йўналишдаги муҳим масалалардан бири сайёҳларни юқори сифатли транспорт хизматлари билан таъминлаш ҳисобланади.

Транспорт воситаларига сайёҳлик йўналишидаги нархларнинг асосий улуши тўғри келади. Сайёҳ ўз саёҳатини режалаштираётган пайтда дам олиш жойигача етказилиш тезлиги, саёҳатдаги қулайлик, нарх, юкларни ташиш, йўлда тўхташ, тановул қилиб олиш, дам олиш шароитлари имкониятининг мавжудлиги, шовқин даражаси, зарарли экологик омилларнинг мавжудлиги ва албатта, хавфсизликни ҳисобга олади.

Қашқадарё, Тошкент ва Хоразм вилоятларида 2013-2015 йилларда сайёҳлик соҳаси миқёсларини янада ривожлантириш ва кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуасига кўра, сайёҳлик синфидаги транспорт воситаларини харид қилиш бўйича тадбирларнинг алоҳида бандлари тасдиқланган.

Шу муносабат билан “Ўзбектуризм” МК биносида Хитойнинг “Yutong” компаниясининг тақдимоти сайёҳлик фаолияти субъектларини замонавий, барча қулайликларга эга автобуслар билан таъминлаш масаласига бағишланди. Автомобилсозлик соҳасида фаолият юритувчи Хитойнинг ушбу йирик компанияси мижозларнинг истаклари бўйича ностандарт кўринишда бажарилган бир қатор замонавий автобуслар турлари: йўловчи, сайёҳлик автобуслари, жамоатчилик транспорти, узоқ масофаларга ташиш учун мўлжалланган махсус автобусларни таклиф қилмоқда.

Тақдимотда иштирок этган сайёҳлик субъектлари ва транспорт компаниялари вакиллари Ўзбекистон иқлимига кўпроқ мос келадиган вариантларни муҳокама қилишди. Қайд этиш жоизки, “Yutong” маркасидаги автобуслар Ўзбекистонда ишлатиб келинмоқда ва экспертлар томонидан улар юқори баҳоланмоқда. Бунда автобуснинг ишончлиги, юқори сифати ва тежамкорлиги каби кўрсаткичларга алоҳида аҳамият берилмоқда. Автобусларда ёнилғи сифатида газдан фойдаланилади ва бу уларни бошқа транспорт воситаларига нисбатан тежамкорроқ қилади.

Ушбу компания автобуслари Франция, Македония, Норвегия, Куба, Венесуэла, Исроил, Эрон, Саудия Арабистони ва Россия каби дунёнинг кўплаб давлатларига экспорт қилинади.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 63901 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36335 Lifestyle
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 34 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 385 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 2217 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Маҳаллий давлат ҳокимликлари юридик хизматига таклиф этади
Кўпроқ янгиликлар