Универсиада-2015: Ўзбекистон терма жамоаси турнирни 39 ўринда якунламоқда

Спорт 14 Июль 2015 1814

3 июль куни Жанубий Кореянинг Кванчжу шаҳрида бошланган XXVIII ёзги Универсиада ўйинлари 14 июль куни якунланади. Бутунжаҳон Универсиада мусобақалари Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятсиз якунланмоқда.

Мусобақаларнинг ёпилиш маросими бугун, 14 июль куни ўтказилади.

Айни дамда мезбонлар 47та олтин, 32та кумуш ва 29та бронза (жами 108 медал) билан биринчи ўринни таъминлашган.
Ўз навбатида Россия терма жамоси иккинчи ўринда жойлашган (34та олтин, 22та кумуш, 49та бронза).
Хитой ҳам 34та олтин медал олганига қарамасдан, қолган вақт ичида русларга ўтиб кета олмаслиги аниқ бўлиб улгурган. Шунингдек, бу жамоага бошқа жамоалар ета олмаслиги кафолатланган.

Терма жамоалар           О         К          Б          Ж

1. Жанубий Корея     47        32        29        (108)
2. Россия                    34        39        49        (122)
3. Хитой                      34        22        16        (72)
4. Япония                   25        25        35        (85)
5. АҚШ                       20        15        18        (53)
6. Франция                 13        9          8          (30)
7. Италия                   11        14        17        (42)
8. Украина                  8          17        6          (31)
9. Эрон                       7          2          6          (15)
10. Тайвань                6          12        18        (36)

13 июль куни Жанубий Кореянинг Кванчжу шаҳрида давом этаётган Бутунжаҳон талабаларининг Универсиада ўйинларида бугун ўзбекистонлик Елизаветта Назаренкова алоҳида машқлар бўйича ўтказилган мусобақаларда иштирок этди.

Ушбу тажрибали спортчи тасма билан бажариладиган машқларда 17.650 балл жамғариб, бешинчи ўринни банд этди. Тўп билан бажариладиган машқларда Елизаветта Назаренкова 17.350 балл билан 6-ўринни эгаллади. Булавада бажариладиган машқлар бўйича бўлиб ўтган мусобақада эса Елизаветтанинг чиқишини ҳакамлар 17.600 балл билан баҳолашди ва юртдошимиз яна бешинчи ўринни эгаллади.

Шу тариқа, академик эшкак эшиш, енгил атлетика, таэквондо (WTF), теннис, қиличбозлик, спорт ва бадиий гимнастика ҳамда дзюдо мусобақаларида қатнашган ҳамюртларимиз бирорта медални қўлга кирита олишмади. Биргина таэквондист Дмитрий Шокин олиб берган олтин медал эвазига Ўзбекистон терма жамоаси турнирни 39 ўринда якунламоқда.

Таққослаш учун Ўзбекистон талабаларидан иборат терма жамоа 2013 йилда Қозонда бўлиб ўтган Универсиада мусобақаларида 2та олтин, 7та кумуш ва 10та бронза медалини қўлга киритишганди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28039 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14921 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56036 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 637 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 625 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2381 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 635 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 627 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 856 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар