Эрон президенти Хасан Руҳоний Ғарб томонидан жорий қилинадиган санкциялар Эронга ҳеч қанақасига таъсир кўрсатмаслигини маълум қилди.

Шу билан биргаликда, у "олтилик" билан Вена шаҳрида Эрон ядровий дастури борасида эришилган келишувни "мамлакат тараққиёти учун энг муҳим келишув" сифатида баҳолади.

"Мен бу борада келишувга эришганимиздан жуда мамнунман", дейди Эрон президенти.

Бироз олдинроқ, Эрон Ташқи ишлар вазири Жавод Зариф Ғарб давлатлари билан Вена шаҳрида ўтказилган учрашувда Эрон ядровий дастури бўйича амалга оширилган келишув ҳамма учун ҳам мукаммал тарзда тузилмаганини, лекин бу келишувни улкан ютуқ сифатида баҳолашини айтиб ўтганди.