Хуршид Тожибоев Рио-2016 олимпиадаси йўлланмаси учун Польянский билан жанг ўтказади

Спорт 14 Июль 2015 2965

Бокс бўйича APB (AIBA Pro Boxing) турнири 60 кг вазн тоифасидаги жангларнинг барча 3та сериясига Тошкент шаҳри мезбонлик қилади. Ушбу мусобақанинг дастлабкиси 30 май куни ўтказилган ва ўшанда ўзбекистонлик Хуршид Тожибоев рақиби ирландиялик Дэвид Жойсни 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Айтиш керакки, Хуршиднинг бу галги рақиби илк жангда бразилиялик Робсон Консейсаони имкониятсиз қолдирган россиялик Дмитрий Полянский бўлади.
Эслатиб ўтамиз, айнан ушбу иккинчи учрашувда рақибини енга олган чарм қўл қоп устасига Рио-2016 олимпиадаси йўлланмалари тақдим этилади.
Тожибоев бу учрашувга қадар Польянский билан учрашган ва унда ғалаба қозонган. Ушбу жангларнинг учинчи босқич, яъни финалида ғолибликни қўлга киритган боксчи чемпионлик камарига эга бўлади. Бу учрашув ҳам Тошкентда 19 сентябрь куни бўлиб ўтади. Мусобақалар Ўзбекистон Бокс федерацияси, Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Халқаро ҳаваскор бокс ассоциацияси (AIBA) билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

Учрашувлар жадвали 60 кг

Ўтказилиш жойи: Тошкент, 18 июль куни, «Ўзбекистон» спорт саройи

Хуршид Тожибоев (Ўзбекистон) ва Дмитрий Полянский (Россия)
Дэвид Жойс (Ирландия) ва Робсон Консейсао (Бразилия)
Чарли Суарес (Филиппин) ва Доменико Валентино (Италия)
Читу Шафиқ (Бенин) ва Артур Бриль (Германия).

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33971 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72140 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10436 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136048 Жамият
Франция чемпионати. «Лион» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Снейдернинг дебюти «Ницца»га омадли келди
01:44 0 Спорт
Жарқўрғонда йирик корхоналар ишга тушиши режалаштирилмоқда
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 264 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2483 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 1035 Спорт
Кўпроқ янгиликлар