Яна иккита давлат Boeing MH17 ҳалокати бўйича трибунал яратиш ғоясини қўллаб-қувватлади

Жаҳон 14 Июль 2015 1169

Илгарироқ Австралия БМТга мурожаат қилиб, Донецкда Малайзиянинг Boeing MH17 самолёти уриб туширилиши юзасидан халқаро трибунал ташкил этиш ғоясини қўллаб чиққани хабар қилинган эди. Ундан сўнг бу сафга Бельгия ва Украина ҳам қўшилди. Бу ҳақда Украинанинг БМТдаги ваколатхонасининг сайти орқали ахборот берилди.
Бир неча кун муқаддам трибунал тузиш ташаббусини Нидерландия ва Малайзия қўллаб-қувватлаган эди.
Трибунал давлатларнинг ҳамкорлиги натижасида даъвогарлар талабларининг қондирилиши имкониятини кенгайтириши таъкидланмоқда.

Кўпроқ янгиликлар