"Флуминенсе" жамоаси ярим ҳимоячиси Жерсон қишки трансферлар вақтида "Барселона" сафига келиб қўшилади. Бу ҳақда футболчининг отаси Маркос Антонио да Сильва маълум қилган.

"Жерсон 2016 йилнинг бошидан "Барселона" аъзосига айланади. Унгача "Флуминенсе" жамоасида ўйнашда давом этади. Мен ўз ўғлимга "Барселона"дан қизиқиш билдирилганидан хурсандман. Бу ўғлимнинг ўз устида яхши ишлаётганини кўрсатади. Биз бу таклифга розилик билдириб бўлганмиз. Жерсон "Барселона"да ўйнаб, орзуларига етишишни истайди", дейди футболчининг отаси El Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.

Бироз олдинроқ, "Барселона" бу футболчининг трансфер ҳуқуқини сотиб олиш жараёнида дастлабки тўловни (3,2 млн евро) амалга оширгани маълум қилинганди. Ушбу футболчи учун каталонияликлар 15-18 млн евро сарфлашлари мумкин.