АҚШдаги маҳбусларни тузатишга ихтисослашган JРау хусусий корхонаси қамоқхона маҳбуслари учун махсус планшет яратди. Бу ҳақда PR Newswire нашри хабар тарқатди.

JP5mini планшети Android операцион тизими асосида ишлайди. Мазкур қурилма орқали маҳбуслар мусиқа эшитиши, фильм томоша қилиши ва иловалардан фойдаланишлари мумкин бўлади. Планшет диагонали 4,3 дюйм бўлиб, икки ядроли процессор, шунингдек зарбага қарши ҳимоя воситаси ўрнатилган. Унга мустаҳкам аккумлятор ўрнатилган бўлади. Аммо унинг ички хотираси бор-йўғи 32 Мбни ташкил қилади. Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, маҳбусларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатларини олдини олиш учун шундай қарорга келинган.

Планшет биринчи навбатда маҳбусларни тузатиш мақсадида ишлаб чиқарилган. Ундаги иловалар орқали бунга эришиш мумкинлигига компания вакиллари ишонишмоқда.