"Арсенал" Монреальни "Атлетик"ка 10 млн евро эвазига трансфер қилиши мумкин

Спорт 15 Июль 2015 755

"Арсенал" жамоасининг испаниялик чап қанот ҳимоячиси Начо Монреаль Испанияга қайтиш арафасида турибди.

As нашрида ёзилишича, 29 ёшли ҳимоячи басклар жамоаси "Атлетик" билан 3 йиллик шартнома тузиш бўйича оғзаки келишувга эришиб бўлган.

Яқин вақтлар ичида "Арсенал" ва Бильбаонинг "Атлетик" жамоаси ўртасида ҳам трансфер шартномаси тузилиши кутилмоқда. Хабарда айтилишича, басклар бу футболчи учун 10 млн евро тўлашга розилигини билдиришган.

Қайд этиш жоизки, Монреаль 2013 йилнинг ёзида лондонликлар сафига келиб қўшилган ва 3 йиллик шартнома имзолаганди. Унинг шартномаси 2016 йилнинг ёзига қадар амалда бўлиши белгиланган. Венгер у билан шартномани узайтириш борасида бир қарорга келмаган. Баъзи хабарларга кўра у АҚШ чемпионатига йўл олиши ҳам мумкин.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14166 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11458 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46935 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8294 Ўзбекистон
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 200 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1103 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1339 Lifestyle
Эгаси бўлмаган хонадонни 11,5 минг долларга сотиб юборган шахс ва унинг ҳамтовоқлари ушланди
16:25 1289 Жамият
Кўпроқ янгиликлар