"Ливерпуль" жамоаси "Астон Вилла"нинг бельгиялик ҳужумчиси Кристиан Бентекени харида қилиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

The Telegraph нашрида хабар берилишича, бирмингемликлар бу 24 ёшли футболчи учун 32,5 млн фунт талаб қилишмоқда.

Маълумот учун, Бентеке ўтган мавсумда "Астон Вилла" сафида 29та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол урган ва 2та голли узатма амалга оширган.