Beeline мобил иловаси орқали арзонлаштирилган интернет-пакетлар сотиб олиш мумкин

Технология 15 Июль 2015 7401

Ўзбекистон алоқа оператори Beeline Beeline Uzbekistan иловаси орқали  325 MB, 525 MB ва 1100 MB қийматидаги интернет-пакетларни сотиб олишда 10% гача бўлган чегирмага эга бўлиш имкониятини берадиган янги акция ҳақида маълум қилади.

«Бизнинг абонентларимиз интернет-трафикка бўлган ҳаражатларни унинг ёрдамида оптималлаштиришлари мумкин бўлган янги акция бевосита Beeline Uzbekistan иловага боғлиқдир, – деб изоҳ беради Unitel тижорат директори Максим Ефремов. – Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, компаниянинг ушбу мобил контент-маҳсулоти вақти-вақти билан энг оммабоп бепул бизнес-иловалар рўйҳатидан бош ўринни эгаллаб келмоқда, ва абонентлар ундан фойдаланган ҳолда жуда кўп вақтни тежашмоқда. Бундай қилиб, улар мустақил равишда телефон орқали турли хизматларни бошқаришлари, тарифларга уланиш ёки ўзгартиришлари, Beeline‘нинг янги акциялар ва чегирмалари тўғрисидаги маълумотни кузатишлари ва ҳаттоки call-марказ операторининг қўнғироғига буюртма беришлари мумкин».

Акция 2015 йилнинг 14 июлдан 13 октябргача амал қилади. Битта ёки бир нечта пакетни харид қилиш мумкин:

«Интернет-пакет 325 MB»: $4,99 ($5,5 ўрнига)             

«Интернет-пакет 525 MB»: $6,79($7,5 ўрнига)              

«Интернет-пакет 1100 MB»: $8,99($10 ўрнига) 

Чегирмалар интернет-пакетларни фақатгина Beeline Uzbekistan иловаси орқали активлаштиргандагина амал қилади. Иловани олдин янгилатиш зарур, акс ҳолда чегирмалар билан пакетлардан фойдаланса бўлмайди. Агар илова ҳали ўрнатилмаган бўлса, уни компаниянинг расмий сайтидан, шунингдек, Play Market, App Store ва Market Place дан юклаб олиш мумкин.

Чегирмалар билан интернет-пакетлар, “Клик” ва “Асосий” тарифларидан ташқари, олдиндан тўлов тизимидаги барча тариф режаларида мавжуд бўлиб, фақатгина Ўзбекистон ҳудудида амал қилади.

Батафсил маълумотни www.beeline.uz сайтида ва Beeline Uzbekistan мобил иловасида топиш мумкин.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14519 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11561 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47088 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8445 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 355 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 2067 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 2248 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар