BlackBerry Россиядаги ваколатхонасини ёпди

Технология 15 Июль 2015 1982

BlackBerry компаниясининг Москвадаги офиси ўзини оқламайдиган деб топилиб, вақтинчалик ишини тўхтатди.
Бу қарорнинг расмий сабаблари ошкор этилмади. Компаниянинг Россия бозоридан чиқиб кетиши ҳақидаги гаплар жорий йилнинг баҳоридаёқ тарқаган эди. Ўшанда компаниянинг ҳамкорлари бўлган йирик уяли операторлар Blackberry Enterprise Service'га янги абонентларнинг уланиши тўхтатилганини маълум қилган эди. Шунга қарамай, жорий йилнинг мартида компания Россияда бир қатор янги лойиҳаларни амалга оширди.
BlackBerry компаниясидаги умумий вазият ҳам барқарор эмас. Компания директори Жон Чен бренд сотилмаслиги ва смартфонлар бозоридан чиқиб кетмаслигини кўп бора такрорлаган бўлишига қарамай, компания харажатларни қисқартириш учун турли чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Россиядаги ваколатхонанинг ёпилиши ҳам ўзини оқламайдиган харажатларни қисқартириш билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 12889 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20472 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10183 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11018 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 37928 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52162 Жамият
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 195 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 282 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 1960 Спорт
Кўпроқ янгиликлар