Буюк Британия Теҳрондаги элчихонаси фаолиятини қайта бошлаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Филипп Хаммонд парламентдаги чиқиши чоғида айтиб ўтди.
У Эрон ядровий дастури бўйича эришилган келишувни шарҳлар экан, ушбу мамлакат томонидан ядровий бомба яратилиши хавфи ортда қолганлигига ишонч билдирди.