Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилувчи 1958 йили туғилган Татьяна исмли аёлнинг уйига номаълум шахс бостириб кериб, унга пичоқ билан таҳдид қилиб бор пулини беришни талаб қилди. Аёл унга 700 минг сўм пулини ва узугини берди.
ИИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, жиноятчи уйдан чиқиб кетгач, аёл тегишли органларга мурожаат қилган. Олиб борилган тезкор тадбир давомида жиноятчи тезда қўлга олинган. У шу шаҳарда истиқомат қилувчи 1994 йили туғилган Максим исмли йигит бўлиб чиқди.