Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати Фарғона водийсининг жанубий қисмидаги дарёлар ўзанидан тошиши ва тоғли ҳудудларда қор ҳамда музларнинг эриши оқибатида сел юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Маълум қилинишича, 19 июль кунигача юз берадиган иссиқ ҳарорат тоғлардаги музларнинг кўп миқдорда эришига сабаб бўлиши мумкин.

Бироз олдинроқ, 18-19 июль кунлари давомида Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳароратининг 44 даражагача исиши кутилаётгани ҳақида хабар берилганди.