Россиялик аралаш турдаги жанглар санъати устаси Федор Емельяненко рингга қайтишга қарор қилди. Бу ҳақда Россия "ММА" сайтида маълум қилинди.

"Мен вазирликда ишлаган вақтимда яккакураш жанг санъатларини ривожлантириш борасида меҳнат қилиб, тизимни ичдан ўргандим. Лекин энди яна рингга қайтиш вақти келганини ҳис қилмоқдаман.

Мен ўзимнинг эски жароҳатларимдан фориғ бўлишган муваффақ бўлдим. Охирги 3 йил мобайнида жисмоний формамни сақлаш устида иш олиб бордим, лекин ҳозирча жангларда қатнашишга тайёр эмасман. Шунинг учун тез орада интенсив машғулотлар ўтказишга киришаман. Биз бир қанча мутахассислар ва спортчилардан иборат жамоа туздик. Улар менга тайёрланиш жараёнида ёрдам беришади. Мен профессионал жангларда иштирок этишни хоҳлайман. Айни вақтда жангларни ташкил қилиш билан шуғулланадиган компанияларга вакилларимизни музокаралар учун жўнатганмиз. Келишувларга эришилганидан сўнг, ким билан ва қачон жанг ўтказишим маълум қилинади", дейди Емельяненко.