Фейсбук виртуал овозли ёрдамчи хизматини ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Information хабар берган.

Moneypenny деб номланадиган (Жеймс Бонд ҳақидаги саргузаштлар қаҳрамонларидан бири номига) ушбу хизмат Siri ва Google Now хизматларига ўхшаш бўлади. Айни вақтда ушбу хизмат синов жараёнидан ўтказилмоқда. Ушбу лойиҳа қай тарзда сармоялангани аниқ маълум қилинмаган.

Moneypenny хизмати Messenjer иловаси таркибида бўлади. У фейсбук фойдаланувчиларига маҳсулотлар ва хизматлар учун буюртма беришда ёрдам кўрсатади.