Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес жамоа дарвозабони ва сардори Икер Касильяснинг жамоадан кетиши сабабини айтди.

Cuatro телеканали Переснинг Рамон Мендоса (“Реал”нинг собиқ президенти) тарафдорлари клуби президенти Эфигинио Альбадалехо билан суҳбатининг лавҳаларини намойиш этди. Суҳбат Касильяснинг “Сантьяго Бернабеу”даги клуб билан хайрлашув матбуот-анжуманидан бир неча дақиқа аввал бўлиб ўтган.

“Сен бу ерда тартиб ўрнатишинг керакми?”, деб айтди Альбадалехо суҳбат чоғида.

“Йўқ, йўқ. Мен Икер билан гаплашдим ва унинг кетаётганининг сабабини тушундим. У вазият туфайли қаттиқ ғазабланган. Бундан ташқари, биз унга кун бермаганлардан халос бўлдик”, деб айтди Перес.

Эслатиб ўтамиз, Касильяс “Порту” билан “2+1” схемаси асосида шартнома тузди.