Эроннинг ядровий дастури бўйича эришилган келишув ушбу давлат раҳбарияти қўлга киритган муҳим сиёсий ғалаба бўлди. Бу ҳақда республика президенти Ҳасан Руҳоний баёнот берди.
“Биз учун бу жиддий ютуқ, ҳеч ким Эрон мағлубиятга учради деб айта олмайди”, – деди у маҳаллий телевидениедаги чиқиши чоғида.
Руҳонийнинг ишонтириб айтишича, энди ҳеч қачон Эронга халқаро таҳдид сифатида қаралмайди.
Илгарироқ Эрон ҳамда воситачилар олтилиги ядровий дастур бўйича келишувга эришгани хабар қилинган эди. Эрон вакиллари келишув амалга ошганини тасдиқлади. Якуний учрашув бугун бўлиб ўтади. Учрашув якунларига кўра матбуот анжумани уюштирилади.