Ҳиндистонда диний байрам пайтида юзага келган тиқилинч оқибатида 27 киши ҳалок бўлди

Жаҳон 15 Июль 2015 1624

Ҳиндистоннинг Андхра Прадеш штатидаги Ражамандри шаҳрида диний байрам ўтказилиши пайтида юзага келган тиқилинчда 27 киши ҳалок бўлди, улардан 13 нафари аёллар бўлган. Яна 40 киши жароҳат олди.

Воқеа маҳаллий вақт билан соат 07:30 ва 08:00 орасида содир бўлди. Кўп сондаги одамлар Годавари дарёсида таҳорат олиш учун бориладиган зиналарда тўпланишди. Бир неча кун давомида дарёнинг суви илоҳий деб ҳисобланади. Дарёга учта дарвозадан кирилади, айнан улар олдида катта сондаги оломон йиғилган. Фожиа шу дарвозалар очилган пайтда бир аёл оломон босими остида оёқда тура олмай йиқилганидан кейин юз берган.

Ҳуқуқ-тартибот муассасаларининг айтишича, оломонда бир миллионга яқин одам бўлган. Байрамнинг кейинги кунлари яна 40 млн га яқин зиёратчи келиши кутилмоқда.

Шаҳар маъмурияти ҳалок бўлганларнинг таналари маҳаллий шифохонанинг ўликхонасига, жароҳат олганлар эса қўшни шифохонага етказилганларини маълум қилди.

“Ҳозирча 27 киши ҳалок бўлгани ҳақида маълумот бор, улардан кўпчилигини кекса аёллар ташкил қилмоқда”, деб айтмоқда шаҳар маъмурияти вакили.

Қайд этилишича, кўпчилик зиёратчилар маросимнинг бошланишидан анча аввал келиб, анча ҳолдан тойган бўлган.

Маросимга Андхра-Прадеш штати раҳбарияти бошлиғи Чандрабабу Найду ҳам бир неча марта ташриф буюриб, дарёда тантанали ювиниш маросимида иштирок этди. Фожиадан кейин Найду қурбонлар оилаларига ўз таъзиясини билдирди. Найду қутқарув хизматлари ҳаракатлари унинг шахсий назоратида эканлигини ва ҳалок бўлганлар оилаларига 100 минг рупийдан моддий ёрдам ажратилишини маълум қилди.

Шу билан биргаликда, штат раҳбари барча зиёратчилардан бундай нохуш воқеалар содир бўлмаслиги учун дарёга тушаётган пайтда навбатга риоя қилишни сўради.

Годавари дарёсида ювиниш маросими 12 йилда бир марта амалга оширилади. Бу йилги маросим астрономик нуқтаи назардан айниқса жуда қимматли ҳисобланади, чунки бу йилги байрам 144 йилда бир марта келадиган Маха Пушкаралу байрами билан бир вақтга тўғри келмоқда.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 16895 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22210 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11293 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12145 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40421 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52885 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47727 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 409 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 768 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар